«Реал» яримҳимоячи Марко Асенсиони сотиб олиш борасида «ПСЖ» таклифини рад этди.
АS хабарига кўра, парижликлар шанба куни испанияликни сотиб олишга ҳаракат қилишган. Улар ёзда Мадрид клуби билан шартномаси тугайдиган футболчини ўз таркибига қўшиб олишга умид қилишган, аммо рад жавоби берилган.
«Реал» Асенсио билан янги шартнома имзоламоқчи, Марконинг ўзи эса «ПСЖ»нинг қизиқишидан мамнун бўлса-да, қолишни маъқул кўради. Шартномани узайтириш бўйича музокаралар яқин ҳафталарда бошланиши мумкин.
Асенсио бу мавсумда Ла Лигада 13та ўйинда майдонга тушди ва 3та голли узатмани амалга оширди.