Расман: Олег Зотеев «Локомотив»га қайтди 
Пайшанба, 02 Феврал
3205

Про лига янги мавсуми олдидан таркибини кучайтиришда давом этаётган «Локомотив» навбатдаги трансферини эълон қилди.

«2015-2020 йиллар давомида жамоамиз таркибида ҳаракат қилиб, 3 бора мамлакат чемпиони бўлишда асосий вазифалардан бирини бажарган Олег Зотеев яна «Локомотив»да! Тажрибали чап қанот ҳимоячиси клубимиз билан шартнома имзолади. Ушбу мавсумдаёқ ўз олдига элитага қайтишни мақсад қилаётган «Локомотив» ўз таркибини шу йўлда кучайтиришда давом этмоқда», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Олег «Локомотив» таркибида 124 ўйинда қатнашиб, 8 гол киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар