«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Валенсия»га қарши ўйин олдидан Гаттузонинг истеъфоси ҳақида фикрини билдирди.
Анчелоттининг собиқ шогирди саналмиш Женнаро Гаттузо ушбу ҳафтада «Валенсия»дан истеъфога чиқарилганди.
«Мураббийларнинг ҳозирги тақдири шундай – натижа бўлмаса ҳеч ким кутиб турмайди. Барчамизни истеъфога чиқаришлари мумкин, истеъфо хавф солмаётган фақат бир мураббий бор, бу – Гвардиола. У ҳам ишлашда давом этса, қачонлардир ҳаттоки уни ҳам истеъфога чиқаришади.
Бундай воқеалар фаолиятим давомида бўлган, аммо кўриб турибсиз ҳали ҳам мураббий сифатида ишлаяпман», - дейди «Реал» устози.
Маълумот учун, «Реал» бугун, 2 февраль куни соат 01:00да «Валенсия»га қарши майдонга тушади.