«Челси» яқин келажакда муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам бош мураббий Грэм Поттерни истеъфога чиқармайди.
The Guardian хабарига кўра, клуб хўжайинлари катта трансфер харажатларига қарамай, дарҳол муваффақият талаб қилмоқчи эмас. Улар 47 ёшли мутахассисга жамоа тузиш учун вақт беришади.
Сўнгги икки трансфер ойнасида лондонликлар 16 футболчини сотиб олишди, яна 2 ўйинчини ижара асосида сафга қўшилди. Аммо раҳбарият жамоанинг ушбу мавсум якунида Чемпионлар Лигасига кира олмаслигига тайёр. Улар Поттерга 2023 йил ёзида тўлиқ мавсумолди тайёргарлик кўриш имкониятини беришади.
«Челси» ҳозир Премьер-лигада 10-ўринда бормоқда ва жамоа Чемпионлар Лигаси ҳудудидан 10 очко узоқликда.