«Атлетико Минейро» ҳужумчиси Ҳалк бир ўйинда деярли 6 кг вазн йўқотди.
Бразилияда Минейро лигасининг 2-турида «Атлетико Минейро» «Томбенсе»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. 89-дақиқада ҳужумчи ғалаба тўпини киритди.
Беллашув бошланишидан олдин 36 ёшли футболчининг вазни 97,6 кг чиққанди. Баҳсдан кейин бу кўрсаткич 91,9 килограммга тушди.
Ҳалк Минейро Лигасининг бу мавсумида 2та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.