«Челси» ва Марокаш миллий жамоаси яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Пари Сен-Жермен» клуби марокашлик яримҳимоячи трансфери борасида «Челси» билан келишувга эришиш арафасида. Музокаралар якуний паллага кирган.
Қайд этилишича, футболчининг ўзи ҳам мавжуд таклифлар орасидан «Милан» вариантини кўриб чиққан бўлса-да, якунда «ПСЖ»га ўтишга қарор қилган.
Аввалроқ, миланликлар Зиёшдан йиллик 6,5 миллион евро маошини камайтиришни сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 29 ёшли футболчининг трансфер баҳоси 20 млн евро атрофида баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Ҳаким жорий мавсум АПЛда 10 ўйинда майдонга тушган. ЕЧЛ эса 3 баҳсда тўп сурган.