«МЮ» Забитцерни ижарага олиш бўйича «Бавария» билан келишувга эришди
Чоршанба, 01 Феврал
1529
Фото: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Марсель Забитцер фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «МЮ» 28 ёшли австриялик хавбекни ижарага олиш борасида Мюнхен клуби билан келишувга эришди. Забитцер ўз агенти орқали «МЮ»га ўтиш иштиёқи кучли эканини билдиргач, клуб билан қисқа муддатда шахсий шартнома масаласида келишувга эришган. Шартнома тез орада расмийлаштирилади. Футболчи Манчестерга етиб келган.

«МЮ» Кристиан Эриксеннинг 3 ойга сафдан чиққани сабабли бош мураббий Эрик тен Ҳагнинг сўровига кўра, немис клуби билан музокарага киришган.

Маълумот учун, Забитцер Бундеслига жорий мавсумида 15 ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар