«Челси» вингери Ҳаким Зиёшнинг «ПСЖ»га ижарага ўтиши амалга ошмай қолди.
CBS журналисти Бен Жейкобснинг хабар беришича, Лондон клуби 29 ёшли марокашлик футболчининг трансфери учун ҳужжатларни белгиланган муддатдан кечроқ юборган.
Манбага кўра, бугун — чоршанба куни парижликлар Франция лигасига мурожаат қилишга уриниб кўришади, бироқ имкониятлар паст.
Қайд этилишича, Зиёшнинг ўзи музокараларни тезлаштириш ва «ПСЖ» билан шартнома тузиш учун молиявий ёрдам таклиф қилган.