«Атлетико» Доэртини ўз сафига қўшиб олди
Чоршанба, 01 Феврал
2570
Atletico Madrid

Ҳимоячи Мэтт Доэрти мавсумнинг иккинчи қисмини «Атлетико»да ўтказади. 

Мадрид клуби «Тоттенҳем»нинг 31 ёшли собиқ футболчиси билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.

Эътиборлиси, «шпорлар» ижара лимити тўлгани боис ирландиялик ҳимоячи билан шартномани бекор қилишга мажбур бўлди ва уни эркин агент сифатида қўйиб юборди.

Доэрти бу мавсумда АПЛда 12та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар