Дания миллий жамоаси яримҳимоячиси Бундеслигага қайтди
Сешанба, 31 Январ
2134
Фото: Getty Images

Дания миллий жамоаси яримҳимоячиси Томас Дилэйни Бундеслигага қайтди.

«Севилья» 31 ёшли футболчини мавсум охиригача «Ҳоффенҳайм»га ижарага берди. У янги жамоасида 17-рақам остида ўйнайди.

Дилэйнига Германия чемпионати бегона эмас. У 2016 йилдан 2022 йилгача «Вердер» ва «Боруссия Д»да ўйнаган.

Яримҳимоячи бу мавсумда Ла Лигада 8та ўйин ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар