«Вулверҳэмптон» ўз сафини «Фламенго» яримҳимоячиси Гомес да Силва билан кучайтирганини эълон қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, бразилиялик хавбек билан келишув 5,5 йилга имзоланган бўлиб, яна бир йилга узайтириш мумкин бўлади.
The Athletic хабарига кўра, инглиз жамоаси Бразилия клубига футболчи учун 18,5 миллион АҚШ доллари тўлайди.
Маълумот учун, да Силва 2022 йилда Бразилия чемпионатида 25 ўйинда битта ассистга муаллифлик қилган.
«Бўрилар» АПЛ жорий мавсумида 20 ўйиндан кейин 17 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.