«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Наполи»га қарши мағлубиятли ўйиндан (1:2) кейин Виктор Осимҳенни Дидье Дрогба билан таққослаб, нигериялик ҳужумчини танқид қилди.
«Наполи» форварди Рим клубига қарши ўйинда жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди (2:1).
«Осимҳен ажойиб спорт формасида экани кўриниб турибди. У Дрогба даражасидаги ҳужумчи, аммо Дидье майдонда муғомбирлик қилмасди. Виктор ҳам бу борада ўзгарса яхши бўларди.
Шахсан мен пули кўп жамоада бош мураббий бўлсам, Осимҳенни сотиб олган бўлардим. Аммо у қачонлардир Англияга кўчиб ўтса, ўзгариши лозим бўлади. Италияда майдондаги муғомбирликларга кўз юмишади, Премьер-лигада эса Виктор жиддий муаммоларга дуч келган бўларди.
Унинг ўзига ҳам ажойиб гол киритгани, аммо майдонга ҳадеб ётиб олаверишни бас қилиши кераклигини айтдим. У фантастик ўйинчи, бундай футболчиларга муғомбирлик ярашмайди», - дейди Моуриньо.
Маълумот учун, нигериялик форвард жорий мавсум А Серияда 20 ўйинда 14та гол муаллифига айланди.