«Шахтёр»га тегишли вингер Тете фаолиятини «Лестер»да давом эттиради.
Премьер-лига клуби 22 ёшли футболчи билан мавсум охиригача шартнома имзолади. Бунгача у мавсумнинг ярмини «Лион»да ўтказган, Украина жамоаси билан эса сиёсий сабаблар туфайли шартномани тўхтатганди.
Тете «Лестер»да 37-рақам остида ўйнайди. У «тулкилар» тарихидаги илк бразилияликка айланди.
Бу мавсумда яримҳимоячи Лига 1нинг 17та ўйинида 6та гол урди.