«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 20-туридан ўрин олган «Монца» (0:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бизда олдин бундай ёмон биринчи бўлим бўлмаган ва бу бизни ўйлашга мажбур қилиши керак. Иккинчи бўлим яхшироқ ўтди, аммо биринчи бўлимга эътибор қаратиш керак — бундай ўйин учун барчамиз масъулмиз. 3та ўйинда 10та гол ўтказиб юбордик ва 1 очкони қўлга киритдик. Осонликча голлар урардик, энди эса худди шундай ўтказиб юборяпмиз ва бунинг устида ишлашимиз керак.
Жадвалдаги 13-ўрин? Мен ҳар доим айтаман, биз 38 очко тўпладик, лекин бизда 23 бор (молиявий қаллобликлар сабаб 15 очко олиб ташланди) ва буни тушунишимиз керак. Ишлаш керак.
Анча секин ҳаракат қилдик ва бекор қилинган голга дарҳол муносабат билдирмадик. Мавсумга қайтишимиз керак — кетма-кет 3та ўйиндан бери руҳий жиҳатдан тайёр эмасмиз. Ишлашимиз керак, буни уддалай олмаганлар эса жамоадан ташқарида қолишади. Очко олишимиз керак, чунки бу бизнинг позициямиз — ҳеч бўлмаганда ҳозирча. Ҳаммамиз бу синовдан ўтиб, ғазаб билан қайтишимиз керак, чунки пайшанба куни Италия Кубоги 1/4 финалида «Лацио» билан ўйнаймиз ва ё ғалаба қозонамиз, ёки чиқиб кетамиз.
Ҳар бир ўйин муҳим, акс ҳолда сиз гирдобга тушиб, ундан чиқолмаймиз. Охирги ўйинларда содир бўлган воқеалар бошқа такрорланмаслиги керак», — деди туринликлар бош мураббийи DAZN нашрига.