Бундеслига. «Бавария» марказий ўйинда «Айнтрахт»ни мағлуб этолмади
Якшанба, 29 Январ
2595
Bayern Munchen

Германия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Бавария» ўз уйида «Айнтрахт»ни қабул қилиб, қаторасига 3-дурангни қайд этди. Саненинг голига Коло-Муани жавоб берди. 

Қишки танаффусдан сўнг ғалаба нималигини билмаётган Нагельсманн жамоаси 37 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди, «Унион» (36), «Лейцпиг» (35) ва «Фрайбург» (34) мюнхенликларни таъқиб қилмоқда. Франкфурт клуби эса 32 очко билан 5-поғонага жойлашган. 

Бундеслига. 18-тур. 28 январ
Бавария — Айнтрахт 1:1

28 январ, «Альянц Арена» 
Голлар: Сане (34) — Коло-Муани (69).
Бавария – Зоммер, Упамекано, де Лигт, Забитцер (Станишич, 90), Киммих, Дэвис, Сане (Гнабри, 71), Шупо-Мотинг (Тель, 77), Мюллер, Мусиала, Коман (Гравенберх, 70). 
Айнтрахт – Трапп, Бута, Ҳасебе, Ндика, Тута, Гетце (Якич, 85), Роде (Камада, 64), Соу, Линдстрем (Борре, 64), Коло-Муани (Алиду, 90+4), Кнауфф.
Огоҳлантиришлар: де Лигт (8), Зоммер (25), Упамекано (56), Борре (80).

Ўхшаш янгиликлар