Англия Кубоги. «Ман Сити» «Арсенал»ни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди
Шанба, 28 Январ
6075
Getty images

Англия Кубогида 1/16 финалнинг марказий баҳси якунланди.

АПЛда биринчи ва иккинчи ўринда бораётган жамоалар тўқнашувида Акенинг голи Гвардиола шогирдларини кейинги босқичга олиб чиқди. 

«Шаҳарликлар» аввалги босқичда Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Челси»ни (4:0) турнирдан чиқариб юборганди. 

Англия чемпионатида пешқадамлик қилаётган «Арсенал»да энди 2та турнир қолди — АПЛ ва Европа Лигаси.

Англия Кубоги. 1/32 финал
Манчестер Сити — Арсенал 1:0

27 январ, «Эттиҳад»
Гол: Аке (64).
Манчестер Сити – Ортега, Стоунз (Лапорт, 45), Аке, Аканжи, Льюис (Уокер, 58), Гундўған, де Брюйне (Силва, 75), Грилиш, Родри, Маҳрез (Альварес, 58), Ҳоланд. 
Арсенал – Тернер, Томиясу, Ҳолдинг (Салиба, 46), Габриэл, Тирни (Зинченко, 66), Жака, Парти (Локонга, 46), Виейра, Сака (Эдегор, 74), Троссард (Мартинелли, 66), Нкетиа.
Огоҳлантиришлар: Ҳолдинг (42), Зинченко (90+2), Гундўған (90+3).

Ўхшаш янгиликлар