УЕФА 2023 йилги Европа Суперкубоги Россияда ўтказилмаслигини расман эълон қилди.
Европа футбол ассоциациялари ижроия қўмитаси Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиби ўртасидаги баҳс аввал эълон қилинган Татаристон пойтахти Қозон шаҳридан Греция пойтахти Афинага кўчирилганини эълон қилди.
Европа Суперкубоги баҳси 16 август куни «Олимпиакос» клуби уй стадиони саналмиш «Георгиос Караискакис» ўйингоҳида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА ўтган йил Чемпионлар лигаси финалини Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирган эди. Бунга Россиянинг Украинага уруш очгани сабаб бўлганди.