Тен Ҳаг: «МЮ» ўйинни назорат қилди, аммо бир эпизод вазиятни ўзгартириб юбориши мумкин эди»
Пайшанба, 26 Январ
3605
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Лига Кубоги яримфиналидан ўрин олган «Ноттингем Форест»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйиндан мамнунман, 90 дақиқа давомида баҳсни назорат қилдик. Беллашувнинг боришини ўзгартириши мумкин бўлган битта эпизод бўлди ва бу жиҳатда яхшироқ ишлашимиз керак, лекин умуман олганда ҳаммаси назорат остида эди.

Рақиб тактикани ўзгартирди, бу биз учун кутилмаган бўлди. Агар чўққига чиқмоқчи бўлсак, бу борада янада яхшиланишимиз керак. 

«Ноттингем»ни ўйинга қайтишига деярли имкон бермадик. Иккинчи бўлимда зич ўйнаб, рақибнинг барча ҳаракатларини кузатиб бордик. Баҳс анча яхши бўлди.

Жавоб ўйинига ҳам шундай тайёргарлик кўришимиз, яхши режа тузишимиз керак. Футболчилар диққатларини жамлашлари керак», — деди нидерландиялик мутахассис Sky Sports эфирида.

Жавоб ўйини 1 феврал куни «Олд Траффорд»да ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар