АПЛ расмий сайти январь ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши мураббийи номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, январь ойида 5 нафар мутахассис номзодлар сафига киритилган. Ғолиб номи 30 январь куни эълон қилинади.
Ой лауреати бўлишга номзод мураббийлар:
Микель Артета («Арсенал») – 3 ўйинда, 2 ғалаба ва 1 дуранг
Стив Купер («Ноттингем Форест») – 2 ғалаба, 2 дуранг
Роберто Де Дзерби («Брайтон») – 2 ғалаба, 1 дуранг
Унаи Эмери («Астон Вилла») – 3 ғалаба, 1 дуранг
Томас Франк («Брентфорд») – 2 ғалаба, 1 дуранг.
Маълумот учун, ўтган ойда «Арсенал» устози Микель Артета ойнинг энг яхши мураббийи деб топилганди.