«Бунёдкор» клуби Бирлашган Араб Амирликларида ўтган ўқув-машғулот йиғини доирасидаги сўнгги учрашувда мағлубиятга учради.
Дубайда ўтган баҳсда «қалдирғочлар» Россиянинг «Краснодар» клубига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 14-дақиқасида Эдуард Сперцян томонидан пенальтидан киритилган гол рус клубига ғалаба келтирди.
Ўртоқлик ўйини. 24 январь
«Бунёдкор» – «Краснодар» (Россия) – 0:1
Гол: Эдуард Сперцян, 14-пенальтидан – 0:1.
«Бунёдкор»: Исломжон Асролов, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Акбаржон Исматуллаев (Абдуллоҳ Омоналиев), Игорь Иванович (Фарҳод Ўткиров), Жасур Ёқубов, Усмонали Исмоналиев (Жасур Ҳакимов), Музаффар Олимжонов (Муҳаммадодил Қаҳрамонов), Оллоберган Каримов (Муҳаммад Сафо Фозилов; Расул Йўлдошев), Суҳроб Иззатов (Муҳаммад Айюб Омонов), Диёрбек Жалолиддинов (Наримон Аҳмаджонов).
«Краснодар»: Матвей Сафонов, Жуниор Алонсо, Кристиан Рамирез, Дон Кордоба, Эдуард Сперцян, Алексей Ионов, Михайло Баняц, Кевин Ленини, Олакунле Олусегун, Сергей Волков, Вячеслав Литвинов.
Аввалги ўйинда «Бунёдкор» «Ростов»га йирик ҳисобда (0:4) мағлуб бўлган эди.