Расман: Фернанду Сантуш Польша миллий жамоасида иш бошлади
Сешанба, 24 Январ
2622
Фото: AFP

Польша футбол иттифоқи миллий жамоанинг янги мураббийини расман эълон қилди.

Ташкилот расмий сайти Фернанду Сантушни бош мураббий сифатида иш бошлаганини маълум қилди. Мураббий олдига Евро-2024 финал босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Сантуш билан келишув ушбу турнир финал қисми якунига қадар амалда бўлади.

Куни кеча ПФИ президенти Цезари Кулеша Сантуш жамоани бошқаришини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Сантуш Португалия билан 2016 йилги Европа чемпионати ва 2019 йилги Миллатлар Лигасида ғолиб чиққан. 2022 йилги жаҳон чемпионатида эса миллий жамоа билан чоракфиналга етиб борди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар