Муҳаммаджон Раҳимов «Насаф» футболчисига айланди
Сешанба, 24 Январ
4046

«Истиқлол» клуби ва Тожикистон миллий жамоаси аъзоси Муҳаммаджон Раҳимов фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради.

«Насаф» клуби матбуот хизмати 24 ёшли тожикистонлик ҳужумчи қаршиликлар аъзосига айланганини эълон қилди. 

«Муҳаммаджон жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. «Насаф» оиласига хуш келибсан, Муҳаммаджон!», - дейилади клуб хабарида. 

Муҳаммаджон Раҳимов фаолияти давомида Тожикистоннинг «Ҳосилот», «Истиқлол», Қозоғистоннинг «Ордабаси» жамоаларида тўп сурган.

Раҳимов ўтган мавсумлар давомида Виталий Левченко қўл остида «Истиқлол» сафида ОЧЛ баҳсларида муваффақиятли ўйинлар ўтказган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар