Садио Мане Чемпионлар лигаси нимчоракфинали доирасидаги «ПСЖ»га қарши учрашувга қадар сафга қайта олмайди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, ЖЧ-2022дан аввал жароҳат олиб сафдан чиққан сенегаллик футболчи Чемпионлар лигаси доирасидаги «ПСЖ»га қарши ўйингача сафга қайтишга улгурмайди. Мане жароҳатдан кейин тикланиш жараёнини ўтказмоқда ва 14 февраль кунги Париждаги нимчоракфинал биринчи ўйинигача сафга қайтмайди.
«ПСЖ»га қарши жавоб ўйини 8 март куни Мюнхенда ўтказилади ва Садионинг бу ўйингача қандай ҳолатда бўлиши ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, Садио жорий мавсум клуби сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилди.