Райс Лондоннинг қайси клубига ўтмоқчилиги маълум бўлди
Якшанба, 22 Январ
6959
Фото: Getty images

Деклан Райс «Челси»дан кўра «Арсенал»га ўтишни афзал кўрмоқда.

Тhe Guardian хабарига кўра, «Вест Ҳэм» яримҳимоячиси ёзда «Арсенал»га ўтишга интилмоқда, чунки у Микель Артета қўл остида ишламоқчи.  Ўз навбатида «тўпчилар» бош мураббийи Райснинг ўйинига ишқибоз ва уни Европадаги энг яхши таянч яримҳимоячилардан бири деб билади. 

Артета «Арсенал»ни Премьер-лига чемпионлигига даъвогар клубга айлантиргани Декланни ҳайратда қолдирди. Футболчи бу мураббий билан олдинга боришига ишонмоқда. 

Райс — «Арсенал»нинг ёздаги асосий мақсади. Улар футболчи учун курашда «Челси»ни ортда қолдиришга ишончи ортиб бормоқда. Деклан ёзда «Вест Ҳэм»ни тарк этиши деярли аниқ. У ўзини Чемпионлар Лигасида синаб кўрмоқчи. 

Райс 14 ёшигача «Челси» академиясида тарбиялангани учун унинг собиқ жамоаси фойдасига танлов қилиши мумкиндек туюлганди, аммо вазият ўзгарди. Эндиликда 24 ёшли футболчи учун курашда «Арсенал» фаворит ҳисобланади. Яримҳимоячи учун курашга «Манчестер Юнайтед» ҳам қўшилиши кутилмоқда. 

«Вест Ҳэм» Райс учун 100 миллион фунтдан кўпроқ пул олишга умид қилмоқда. Бироқ футболчининг шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган, бу эса Лондон клубини ўз талабларини 80 млн фунтга туширишга мажбур қилиши мумкин. Бу қиймат «Арсенал»га муаммо бўлмайди. 

Яримҳимоя марказини кучайтириш бу ёзда «Арсенал»нинг устувор вазифаси саналади. Артета Райснинг Гранит Жака ва Томас Партига муносиб рақобатчи бўлишига ишонади.

Яримҳимоячи бу мавсумда АПЛда 20та баҳсда 1та гол ва 1та ассситни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар