Клопп: «Венгер 1000-ўйинида 0:6 ҳисобида ютқазган. Мен билан бундай бўлмаганидан хурсандман»
Якшанба, 22 Январ
2392
Фото: Getty images

Юрген Клопп мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйин – АПЛ 21-туридаги «Челси» (0:0) билан баҳсдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

«Аввало шуни айтмоқчиманки, ўйин олдидан менга жуда кўп хабарлар келди ва уларнинг ҳаммаси ҳам ёқимли эмасди.

Қойилмақом рақам, лекин энди соқолим оқарган. Бу ерга келганимда, бундай эмасди. Ёш ёки «Ливерпуль» туфайлими, билмайман.

Мен учун бу — дунёдаги энг яхши иш. Бу дам оладиган, таътилингиз кўп бўладиган иш эмас, лекин менга ёқади. Буни қила олганимдан хурсандман, чунки бу — мен уддалай оладиган ягона иш.

Менимча, Арсен Венгер ўзининг 1000-ўйинида 0:6 ҳисобида мағлуб бўлганди («Арсенал» 2014 йил март ойида «Челси»га шу ҳисобда ютқазган). Мен билан бундай ҳолат содир бўлмаганидан хурсандман!» — дея Клоппнинг сўзларини келтиради This is Anfield.

Маълумот учун, Мерсисайд клуби Премьер-лигада 29 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар