Ўртоқлик ўйини. «Бунёдкор» Абу-Дабида «Ростов»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Шанба, 21 Январ
3631

Суперлига янги мавсумига Бирлашган Араб Амирликларида тайёргарлик кўраётган «Бунёдкор» клуби Россиянинг «Ростов» клубига қарши майдонга тушди.

Абу-Даби шаҳрида ўтган ўйинда Валерий Карпин мураббийлигидаги «Ростов» бош мураббийсиз қолган «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди – 4:0.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» бош мураббийи Иван Бошкович Азиз Ҳайдаровдан кейин клубни тарк этишга қарор қилганди. Ҳозирда жамоа Ҳикмат Ҳошимов қўл остида ўйнамоқда.

Ўртоқлик ўйини. 21 январь
«Бунёдкор» - «Ростов» (Россия) - 0:4

Голлар: Николай Комличенко, 1 - 0:1. Данил Уткин, 8 - 0:2. Егор Голенков, 76 - 0:3. Дмитрий Полоз, 82 - 0:4.
«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 29. Музаффар Олимжонов, 4. Давронжон Эргашев (сардор), 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 7. Акбар Исматуллаев, 10. Расул Йўлдошев, 15. Жасур Ҳакимов, 17. Игорь Иванович, 34. Суҳроб Иззатов, 36. Диёрбек Жалолиддинов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар