АПЛ 21-турининг дастлабки ўйини якунига етди.
Куннинг марказий ўйини «Энфилд»да ўтиб, «Ливерпуль» ва «Челси» ўзаро тўқнаш келди. Учрашув давомида икки томонда ҳам ҳисобни очиш имконияти юзага келган бўлса-да, баҳс нурсиз дуранг билан якунига етди – 0:0.
Шу куни, Лондон клуби сафида жамоанинг янги аъзоси Михайло Мудрик захирадан майдонга тушиб, дебютини ўтказди.
Шу тариқа, жамоалар очколари сонини 29тага етказиб, «Ливерпуль» 8-ўринда, «Челси» эса 10-ўринда қолди.
АПЛ. 21-тур
21-тур
Ливерпуль – Челси – 0:0
«Ливерпуль»: Алиссон, Гомес, Конате, Робертсон, Байчетич, Тиаго Алькантара, Кейта (Нуньес, 65), Милнер (Александр-Арнольд, 72), Эллиотт, Салаҳ, Гакпо.
«Челси»: Аррисабалага, Чалоба, Тиаго Силва, Бадьяшиль, Кукурелья, Жоржиньо, Зиеш, Маунт, Галлахер, Холл (Мудрик, 55), Хавертц.