«Арсенал» Троссард трансферини эълон қилди
Жума, 20 Январ
2752

«Брайтон» яримҳимоячиси Леандро Троссард «Арсенал» футболчисига айланди.

Лондон клуби расмий сайти бельгиялик 28 ёшли яримҳимоячи билан узоқ муддатли шартнома имзоланганини эълон қилди. 

Инсайдер Фабрицио Романо «Арсенал» Троссард трансфери учун «Брайтон»га 31 миллион евро тўлашини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, «Брайтон» бош мураббий Роберто Де Дзерби бельгиялик футболчи билан келишмовчилик сабаб уни трансферга қўйишни сўраганди.

Леандро АПЛ жорий мавсумида 16 ўйинда 7та гол ва 3та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар