«Насаф» стадиони собиқ директори «Бунёдкор» раҳбарига айланди. Азиз Ҳайдаров клубни тарк этди
Сешанба, 17 Январ
3996
Фото: Бунёдкор

«Бунёдкор» клуби раҳбариятида ўзгаришлар юз берди.

Тошкент клуби раҳбарияти қарорига кўра, ўтган ҳафтада клуб раҳбарлигини тарк этган Азиз Ҳайдаров ўрнига янги директор тайинланди.

«Шу кунга қадар «Бунёдкор» футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаб келган Азиз Ҳайдаров ўрнига «Бунёдкор» стадиони бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш дирекцияси» директори Шерзод Ҳақбердиев «Бунёдкор» футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти қарорига кўра «Насаф» жамоасининг уй аренаси – Қаршидаги «Марказий» стадионда директор бўлиб ишлаб келган Шерзод Ҳақбердиев 2022 йилнинг август ойидан буён «Бунёдкор» стадиони бош директори сифатида ишлаб келаётганди. У энди клуб раҳбари сифатида ишлайди.

Аввалроқ, клуб бош мураббийи Иван Бошкович ҳам «Бунёдкор»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди. Клуб айни дамда БААда янги мавсумга бош мураббийсиз тайёргарлик кўрмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар