Мемфис Депай қишки трансфер ойнасида Каталония клубини тарк этиши деярли ойдинлашган.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Барселона» ва «Атлетико» клублари Нидерландия миллий жамоаси форварди трансфери бўйича музокарага киришган. Мадрид клуби Депайни таклиф этиш учун Англия клубларидан кўпроқ қизиқиш билдирган.
Қайд этилишича, Мемфиснинг ўзи ҳам «Барса»дан Мадрид клубига кўчиб ўтишга тайёрлигини билдирган. Томонлар келишувга эришса, Депай тез орада «Атлетико»га кўчиб ўтади.
Мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне «Челси»га ижарага берилган Жоау Фелиш ўрнига Депайни таклиф этилишини истамоқда.
Маълумот учун, Депай жорий мавсум Ла Лигада 2 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.