Манба: Симеоне мавсум охирида «Атлетико»ни тарк этади. Мураббий клубга қарорини айтди
Сешанба, 10 Январ
5029
Фото: Getty Images

Диего Симеоне мавсум охирида «Атлетико»ни тарк этади. Бу ҳақда El Chiringuito телеканалида журналист Пако Гарсия Каридад маълум қилди.

Манбага кўра, мураббий ёзда Мадрид клубидаги фаолиятини тугатади. Симеоне аллақачон «Атлетико» бош директори Мигель Анхел Хилни ўз қароридан хабардор қилган.

Симеоне 2011 йилдан бери «матрасчилар»ни бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа икки мартадан Ла Лига, Европа Лигаси ва Европа Суперкубогида ғолиб чиқди, шунингдек, икки бор Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. Жамоа аргентиналик мутахассис билан Испания кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритган.

«Атлетико» айни дамда Ла Лигада 5-ўринда бормоқда. Бу мавсумда мадридликлар ЕЧЛда «Порту», «Брюгге» ва «Байер» бор гуруҳда 4-ўринни эгаллаб, турнирдан чиқиб кетди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар