Алексей Евстафеев  — «Шўртан» бош мураббийи
Сешанба, 10 Январ
2891

«Шўртан» футбол раҳбарияти 2023 йилги футбол мавсумида жамоамни бошқариб борадиган мураббийлар штабини футболчилар ва клуб ходимларига таништирди.

«Бўрилар»ни 2023 йилги футбол мавсумида Алексей Евстафеев бошқариб борадиган бўлди. Клуб раҳбари Шамил Ярулин Анвар Бердиевни ёрдамчи мураббий, Шерзод Каттаевни дарвозабонлар мураббийи сифатида таништирди.

Анвар Бердиев шу вақтгача «Турон» клубида ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётганди. Евстафеев эса 2021-2022 йиллар “Открытие” футбол мактабида мураббий лавозимида ишлаган.

Аввалроқ, клубни бош мураббий Асрор Алиқулов тарк этганди. У сўнгги икки мавсум жамоани Про лигада бошқарганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар