Фарғонанинг «Нефтчи» клуби янги мавсум олдидан трансферларни амалга оширишда давом этмоқда.
«Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Тожикистон миллий жамоаси ҳимоячиси Зоир Жўрабоев бугун «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ҳимоя қўрғонида ҳаракат қиладиган бўлди», - дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, Зоир Жўрабоев ўтган мавсумни Термизнинг «Сурхон» клубида ўтказди. Ҳимоячи Суперлига мусобақасида жами 16 учрашувда 932 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 гол уришни уддасидан чиқди.