Тен Ҳаг: «Бу «МЮ»нинг энг яхши ўйини эмасди. Ақл билан ўйнашимиз керак. Баъзи вазиятларда омадимиз келди»
Чоршанба, 04 Январ
2623
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 19-туридан ўрин олган «Борнмут»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Натижадан мамнунман, бироқ энг яхши ўйинимизни ўтказа олмадик. Ростини айтишимиз керак: жамоа сифатида ақлли ўйнамадик. Ажойиб голлар урдик, лекин баъзида омадимиз келди. Давид Де Хеа эса қойилмақом сэйвлар кўрсатди. Жамоа сифатида ақллироқ бўлишимиз мумкин эди.

2:0 ҳисобидан кейин хатолар юзага келди. Баъзида тўпни ушлаб туришимиз ва қачон дарвозага зарба беришни билишимиз керак. Бу — кейинги қадам.

3:0 ҳисобида ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли. Мухлислар учун ажойиб ўйин бўлди. Бундай ғалаба ҳар доим яхши.

Ўйиндан ўйинга ўтишимиз керак. Кейинги баҳс кубокда. Лекин ҳар бир беллашувда ғалаба қозонишни истаймиз. Ёндашув шундай бўлиши керак», — деди сўнгги 10 ўйиннинг 9тасида ғалаба қозонган манкунианликлар устози ВВС'га.

Ўхшаш янгиликлар