Каземиро: «Рэшфорд мени ҳайрон қолдирди. У дунёнинг энг яхши 5 ўйинчисидан бири бўлиши мумкин»
Душанба, 02 Январ
3524
Фото: Getty Images

Каземиро Маркус Рэшфордни дунёнинг энг кучли беш футболчиси қаторига киритди.

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси жамоадошининг ҳаракатларини юқори баҳолади.

«Тўғрисини айтсам, Рэшфорд футболчи сифатида мени ҳайрон қолдирди. Уни майдондан ташқарида ҳам билганим учун айтаманки, агар у яхши ўйнаса, дунёнинг энг яхши 5 футболчисидан бири бўлиши мумкин», — дея Каземиронинг сўзларини келтиради ESPN.  

Премьер-лиганинг бу мавсумида 25 ёшли ҳужумчи 16та баҳсда «гол+пас» тизими бўйича 9 (6+3) очко тўплади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар