Луис Суарес – «Гремио» футболчиси 
Шанба, 31 Декабр
3837

Луис Суарес 2023 йилни ҳам океан ортида ўтказадиган бўлди.

Бразилиянинг «Гремио» клуби Уругвай миллий жамоасининг 35 ёшли форварди билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 2024 йилнинг декабрь ойига қадар келишувни имзолашди. 

Суарес «Насионал»дан эркин агент сифатида «Гремио»га кўчиб ўтди. Луис 2022 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини Уругвай клубида ўтказганди.

Аввалроқ, Суаресга Англиянинг «Астон Вилла» ва АҚШнинг «Интер Майами» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар