Фас — АПЛ тарихида бир ўйинда 2та автогол муаллифига айланган 4-футболчи
Шанба, 31 Декабр
4166
Фото: Getty Images

«Лестер» Премьер-лиганинг 18-турида сафарда «Ливерпул»га (1:2) ютқазди. 

Ушбу беллашувда «тулкилар» ҳимоячиси Ваут Фас икки бор ўз дарвозасини ишғол этди ва АПЛ тарихида бундай кўрсаткич қайд этган 4-футболчига айланди. 

Бунгача Жейми Каррагер («Ливерпуль» ҳимоячиси, 1999 йил «МЮ» билан ўйинда), Майкл Проктор («Сандерленд» ҳимоячиси, 2003 йили «Чарльтон»га қарши) ва Жонатан Уолтерс («Сток Сити» ҳимоячиси, 2013 йил «Челси»га қарши) бир ўйинда икки марта автогол урган.

Ўхшаш янгиликлар