АПЛ. «МЮ» Рэшфорднинг голи эвазига «Вулверҳэмптон»ни мағлуб этиб, 4-ўринга кўтарилди
Шанба, 31 Декабр
5077
Фото: Getty Images

АПЛ 18-тури доирасида «МЮ» сафарда «Вулверҳэмптон»га қарши майдонга тушди.

Учрашув тақдирини захирадан майдонга тушган Маркус Рэшфорд ҳал қилди.  Унинг 76-дақиқасида киритган голи Манчестер клубига навбатдаги уч очкони келтирди – 1:0. Унинг иккинчи голи инобатга олинмади.

Шу тариқа, «МЮ» очколари сонини 32тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Бўрилар» эса 13 очко билан 18-ўринга пастлади.

АПЛ. 18-тур
Вулверҳэмптон – Манчестер Юнайтед 0:1

Гол: 0:1 – 76 Рэшфорд.
Вулверҳэмптон – Жозе Са, Семеду (Кастро, 65), Коллинз, Килмен, Буэно (Гомеш, 73), Моутинью (Аит-Нури, 72), Рубен Невеш, Матеуш Нунеш, Поденсе (Хименес, 81), Диего Коста (Траоре, 46), Хван Хи Чхан.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Шоу, Маласиа, Эриксен (Фред, 61), Каземиро, Бруну Фернандеш (Магуайр, 90+3), Марсьяль (ван де Бек, 81), Антони, Гарначо (Рэшфорд, 46).
Огоҳлантиришлар: Семеду (26), Каземиро (57), Фред (72), Рэшфорд (88).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар