Пол Паркер Коди Гакпонинг ПСВдан «Ливерпул»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.
Узоқ вақт давомида «Манчестер Юнайтед»га ўтиши айтилган вингер мерсисайдликлар билан 6 йиллик шартнома имзолади.
«МЮ» трансферни ҳал қилиш ўрнига жавоб қайтариш билан банд эди. Улар ёмғир бошланганидан кейин 10 дақиқа кутиб, соябонни очади. «Ливерпуль» эса булутларни кўрса, деразадан ташқарига қарайди ва соябонни олади, ёмғир бошланишини кутмайди.
Клублар ўртасидаги фарқ — шу. Гакпо «Ливерпул»ни танлагани ҳам шундан, чунки «МЮ» жуда секин эди, гарчи улар рақибдан каттароқ ва жозибалироқ кўринса ҳам», — деди манкунианликларнинг собиқ ҳимоячиси