Ҳоланд: «ЖЧ вақтида ғазабланиб, уйда ўтирдим. Голларга ҳар қачонгидан ҳам оч қолдим»
Пайшанба, 29 Декабр
3814
Фото: Getty Images

АПЛ 17-туридан ўрин олган «Лидс»га (3:1) қарши баҳсда дубль қайд этган «Манчестер Сити» форварди Эрлинг Ҳоланд ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Олдимга мақсадлар қўйганман, лекин уни овоза қила олмайман. Кийиниш хонасида 5та гол уришим мумкинлигини айтдим, лекин асосийси ғалаба қозондик.

«Арсенал»ни таъқиб қилишимиз керак. Яна бир нечта гол уришим мумкин эди, аммо ҳаёт шундай, кўпроқ машқ қилишим керак.

2022 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборганимдан бироз ғазабланиб, уйда бўлдим. Батареяларни қайта зарядладим. Бошқаларнинг қандай гол уриши ва жаҳон чемпионатида ғалаба қозонишини кўрдим, бу менга мотивация берди ва ғазаблантирди. Ҳар қачонгидан ҳам оч қолдим», — деди норвегиялик Amazon Prime нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар