Қатарда ЖЧ-2022дан кейин ҳужумчи Лионель Мессига бағишланган обект қоладиган бўлди.
Қатар университети Аргентина миллий жамоаси сардори яшаган хона мини-музейга айлантирилишини маълум қилди.
Мусобақа давомида жамоа истиқомат қилган таълим муассасаси шаҳарчаси Аргентина байроғида — кўк ва оқ рангларда безатилган. Унда жаҳон чемпионлари тасвирланган плакатлар, уларнинг имзоси туширилган футболкалар жамланган.