Азимжон Аҳмедов - «Турон» футболчиси
Жума, 23 Декабр
2989
Фото: Турон

«Навбаҳор» клуби ва Ўзбекистон миллий жамоасига номзод яримҳимоячи Азимжон Аҳмедов Суперлига дебютанти «Турон» сафига қўшилди.

«Янги мавсумдан Суперлигада иштирок этадиган жамоамиз таркибни янада кучайтириш мақсадида трансфер жараёнларига қизғин киришди. Хусусан, Ўзбекистон миллий жамоасига номзод футболчи Азимжон Аҳмедов жамоамиз сафига қўшилди. Тажрибали футболчи ва клубимиз ўртасида бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Азимжон Аҳмедов ўтган мавсумларда «Навбаҳор» ва «Пахтакор» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги «Турон» 2022 йил якунида Про лигада 3-ўринни эгаллаб, ўтиш ўйинида «Локомотив»ни мағлуб этган ҳолда Суперлигага йўлланма олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар