«Нефтчи» йиғинни бошлади. Таркибга уч футболчи қўшилди
Чоршанба, 14 Декабр
6097

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби Суперлига клублари орасида биринчилардан бўлиб янги мавсумга ҳозирликни бошлади.

Тожикистонлик мутахассис Виталий Левченко қўл остида Тошкентда бошланган йиғинда янги футболчилардан клуб билан шартнома имзолаган Нурилло Тўхтасинов келиб қўшилган. 

Шунингдек, ўтган мавсумни «Олимпик» ва «Бухоро»да ўтказган Ҳумоюн Шербўтаев ҳам «Нефтчи» сафига қўшилди. Ўзбекистон ёшлар жамоаси дарвозабони Асрор Кенжаев ҳам фарғоналиклар сафида кўрикдан ўтмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар