Англия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига асосий номзод аниқланди.
Bild хабарига кўра, агар Гарет Саутгейт ўз лавозимини тарк этишга қарор қилса, Англия футбол ассоциацияси Томас Тухелни таклиф қилишга уриниб кўради.
Бунгача «Челси»ни бошқарган 49 ёшли мутахассис асосий вариант сифатида кўрилмоқда.
Манбага кўра, жамоа Миллатлар Лигасида муваффақиятсизликка учраганда ҳам германиялик мутахассис билан музокаралар олиб борилган.