Саутгейт Англия миллий жамоасидан истеъфога чиқса, унинг ўрнига номзодлар маълум 
Душанба, 12 Декабр
10216
Фото: Getty images

ЖЧ-2022 билан чоракфиналда хайрлашган Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт истеъфога чиқарилиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, англиялик мураббий миллий жамоадан истеъфога чиқарилса, Брендан Рожерс, Маурисио Почеттино ва Томас Тухель сингари мураббийлардан бири Саутгейтнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

52 ёшли инглиз мураббийининг амалдаги келишуви Евро-2024га қадар белгиланган бўлса-да, Гарет Франциядан учралган мағлубиятдан кейин Англия миллий жамоаси бошқарувида қолиш ёки қолмаслиги масаласида ҳали бир қарорга келмаганини маълум қилганди.

Маълумот учун, Саутгейт 2016 йилдан буён Англияни миллий жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида инглизлар ЖЧ-2018да яримфиналга қадар, Евро-2020да эса финалга қадар етиб келганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар