Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Нидерландия билан ўйин ҳақида гапирди.
ЖЧ-2022 1/4 финали баҳси бугун, 9 декабрга белгиланган.
«Турнирда қолган 8та жамоанинг ҳар бири финалга чиқиш учун етарлича муваффақиятга эришмоқда.
Олдимиздаги ўйин жуда қизиқарли бўлади, чунки ҳар доим ҳужумга интиладиган икки жамоа тўқнаш келади. Жамоамиз майдонда доим борини беради.
Де Паулда умуман олганда ҳаммаси жойида. Ўйинлардан сўнг ҳар доим бошқалардан алоҳида шуғулланадиган футболчилар топилади. Сўнгги машғулотлардан сўнг таркиб борасида бир қарорга келамиз», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Аргентина ФА расмий саҳифаси.