Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси Неймар жароҳатидан тикланганини маълум қилди.
Бразилиялик 30 ёшли форвард Сербияга қарши ўйинда (2:0) жароҳат олиб, сафдан чиққач, 3 декабрдан бошлаб жамоа машғулотларига қайтган.
«Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шундай бўлишини билардим», - дея ёзади Неймар ижтимоий тармоқларда.
Шу тариқа, Неймар Жанубий Кореяга қарши ўтадиган 1/8 финал доирасидаги учрашувда майдонга тушиши кутилмоқда. Ўйин 5 декабрь куни ўтказилади.