Месси – ЖЧ-2022нинг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарлар рейтингида пешқадам. Мбаппе ва Бруну учликда
Якшанба, 04 Декабр
3660

Goal.com сайти ЖЧ-2022нинг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогарлар рейтингини тузди.

Унга кўра, рўйхатни Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси бошқармоқда. Иккинчи ўриндан франциялик Килиан Мбаппе, 3-поғонадан Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш жой олган.

Эътиборлиси, рейтингдан Криштиану Роналду ва Неймарга ўрин берилмаган.

Goal.com талқинига кўра, турнирнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзодлар рейтинги:

1. Лионель Месси (Аргентина);

2. Килиан Мбаппе (Франция);

3. Бруну Фернандеш (Португалия);

4. Коди Гакпо (Нидерландия);

5. Маркус Рэшфорд (Англия);

6. Каземиро (Бразилия);

7. Антуан Гризманн (Франция);

8. Ҳаким Зиёш (Марокаш);

9. Тео Эрнандес (Франция);

10. Ашраф Ҳакими (Марокаш).

Маълумот учун, Месси, Мбаппе, Рэшфорд, Гакпо, Мората 3тадан гол билан турнир тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилишмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар