Тибо Куртуа Бельгия миллий жамоасининг ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи муваффақиятсиз якунлагани ҳақида фикрини билдирди.
«Қатардаги жаҳон чемпионати ва Евро-2020да ўзимизни кўрсата олмадик. Бундай натижалардан уяляпман ҳатто. Энди кимдир қолади, кимлардир эса миллий жамоа билан хайрлашади. Футболда барчаси тез ўзгаради. Мартда бизни Евро-2024 саралаш ўйинлари кутмоқда.
Бизни олтин авлод дейишлари нотўғри, ахир биз ҳеч нарса ютмадик. Биз олтин авлод эмасмиз. Шунчаки кўплаб иқтидорли ва номдор ўйинчилар йиғилган авлодмиз. Фақатгина Россия-2018да биз яхши ўйин намойиш этишимизни кўрсата олгандик.
Энди Испанияга мухлислик қиламан. Шунингдек, «Реал»даги барча жамоадошларимга омад тилайман.
ЖЧ-2026да қатнашаманми? Ҳа, бу менинг мақсадим. Ҳозирги таркибга кейинги йилларда яхши иқтодорлар қўшилади. Умид қиламанки, миллий жамоадаги фаолиятимни юқори савияда якунлайман», - дейди Куртуа.
Маълумот учун, Бельгия ЖЧ-2022да Марокаш ва Хорватиядан кейинги 3-ўрини эгаллаб, 1/8 финалга чиқа олмади.