Франция ва Англия — ўз жуфтликларида фаворит. Улар чоракфиналга чиқа оладими? Куннинг асосий интригалари
Якшанба, 04 Декабр
2018

Полша ва Сенегал сенсация кўрсата оладими?

Франция — Полша (Тошкент вақти билан соат 20:00)

Амалдаги жаҳон чемпионларига 1/8 финалда гуруҳ босқичидаги энг нурсиз ўйин кўрсатган жамоалардан бири рақиб бўлади. Аммо бу поляклар кучсиз рақиб эканини англатмайди. Қолаверса, Войцех Шченсни қандай формада эканини ёдда тутиш керак. У уч ўйинда 16 сейв амалга оширди ва икки ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлади, Месси ва Ад-Довсарийнинг пеналтидан берган зарбаларини қайтарди.

Полша учун Франция билан ўйин йили ўйинига айланса, Дешам жамоаси учун бу фаворит мақомини тасдиқлаш ва турнир вазифасини ҳал этиш керак бўладиган классик ўйин бўлади. Шунингдек, бу ўйинда бир неча персонал мақсадлар бўлади.

Масалан, Оливье Жиру ҳали терма жамоа учун ўз орзусидаги 52- голни урмади, бу орқали у мамлакат тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиши мумкин. Килиан Мбаппе эса жаҳон чемпионатларидаги 10 ўйинда 7 гол уриб улгурган ва  Мирослав Клозенинг рекордини (16 гол) янгилаш учун бел боғлаган.

Полша ва Франция жаҳон чемпионатларида фақат бир марта —  1982 йилда учинчи ўрин учун баҳсда тўқнашган. Ўшанда поляклар устун келишган — 3:2. Французлар учун реванш олиш вақти келдими?

Англия — Сенегал (Тошкент вақти билан соат 00:00)

Гарет Саутгейт бошқарувидаги Англия прагматик ўйин кўрсатадиган фаворит саналади, аммо жамоа Қатарда икки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Инглизлар гуруҳ босқичидан ишончли ўтишди ва уч ўйинда 9 гол уришди. Аммо энг ажабланарлиси — Ҳарри Кейн Қатарда ҳали гол урмаган, лекин уч голга ассистентлик қилган. Сенегал билан учрашув — тўпурарлар рўйхатига кириш учун навбатдаги уриниш бўлади, шу билан бирга жамоага чоракфиналга ўтиш учун ёрдам бериш талаб этилади.

Сенегал терма жамоаси ўз тарихида иккинчи бор плей-оффда ўйнайди. Биринчиси 2002 йилга тўғри келганди, ўшанда Алиу Сиссе жамоа бош мураббийи эмас, сардори эди. Сиссега бу натижани такрорлашда Садьо Маненинг йўқлиги ҳам халал бера олмади — Эквадорга қарши ҳал қилувчи ўйинда рақиб жарима майдонига борган Кулибали Сенегал эртаги давом этишини таъминлади. 1/8 финалда мағлубиятга учралса ҳам африкаликлар бу иштирокни ёдда сақлаб қолишади. Аммо ҳозирда барчанинг хаёли Қатарда навбатдаги сенсация қайд этиш билан банд — Англияга осон бўлмаслиги аниқ.

Чоракфинал

Бу жуфтликда ғолиб бўлган жамоалар 10 декабр куни «Ал-Байте» стадионида 1/4 финал учрашувини ўтказишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар